Самарқандда аҳолига яқин тоғда портлаш бўлди (видео)
Crime
−
13:49 1134 1 minute
Самарқанд вилояти Нуробод тумани Тепақул маҳалласида катта портлаш содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бош бошқармаси муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани Тепақул “МФЙ” ҳудудида жуда катта портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган. Мурожаатлар ўрганилиши давомида Самарқанд шаҳри Гўрўғли кўчаси, 12-уй манзилида жойлашган “SAM NURAFSHON GROUP” МЧЖ томонидан аҳоли яшаш ҳудудларига яқин тоғли жойда портлатиш ишлари олиб борилгани маълум бўлган. Мазкур ишлар маҳаллий аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўлган.
Ҳозирда ҳудудда назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Давлат инспекторлари ҳолатга қонун доирасида баҳо бериш учун зарур ҳужжатларни ўрганмоқда.
Шунингдек, Бизнес-омбудсманнинг тегишли жавоб хатига мувофиқ, ҳолатни белгиланган тартибда текшириш учун зарур ҳужжатлар тақдим этилган.
Билдирилишича, ўрганиш ишлари якунлангач, ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади. Текширув натижалари ҳақида қўшимча маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Spark автомобилига газ қуйиш вақтида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All