Самарқандда 17 кунлик чақалоғини пуллаётган аёл ушланди

Crime

image

Самарқандда17 кунлик чақалоғини 4000 долларга сотаётганган қашқадарёлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 24 август куни Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аёл 17 кунлик қиз фарзандини 4000 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Маълум қилинишича, аёл 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган ва ҳозирда Самарқанд туманида вақтинча яшаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.


Tags

Rate Count

86

Rating

3

Rate this article

Share with your friends