Самарқандда 10 минг долларга 1 гектар ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Local
−
16 July 2021 4177 1 minute
Самарқандда Ф.М. исмли шахс ўзини ҳокимлик идоларида ишлашини айтиб, бошқа бир фуқарога 1 гектар ер олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Самарқанд туманида фуқаро Ф.М. тадбиркор А.га ўзини ҳокимлик идораларида ишлашини айтиб, туман ҳудудидан ишлаб чиқариш цехи қуриш учун 1 гектар ер олиб беришни ваъда қилган. Ер олиб бериш эвазига эса 10 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувдан сўнг, Ф.М. исмли шахс томонидан тадбиркордан олган пуллари ҳисобидан 5 минг АҚШ долларини ўз ихтиёри билан қайтарган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказиляпти.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September