Самарқандда 1,2 млрд сўмлик “свет” ўмарилди

Crime

image

Самарқанд вилоятида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура штаби томонидан Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ўтказилган назорат тадбирида “Х.Б.” якка тартибдаги тадбиркорга қарашли нотурар бино электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда 433 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шунингдек, шунга ўхшаш ҳолат Самарқанд шаҳрида фуқаро Б.Ш.га қарашли нотурар бинода ҳам қайд этилган. Ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 769 миллион сўмлик зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида қарийб 3 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends