Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиб ЙТҲ содир этди. Қурбонлар бор
Crime
−
27 February 2023 11381 1 minute
Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 23 февраль куни соат 04:20 ларда Оқдарё туманида Lacetti машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолган. У бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк автомобили тиркамасининг орқа қисмига бориб урилган.
Оқибатда ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Live
All