Самарқандда Cobalt автобусга бориб урилди
Crime
−
03 November 2025 4191 1 minute
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида ҳайдовчи Cobalt русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида автобусга урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, кеча, 2 ноябрь куни соат 06:10 ларда Самарқанд шаҳри, Афросиёб маҳалласи ҳудудидан ўтган Шоҳизинда кўчасида Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси транспортни бошқариб кетаётганда ухлаб қолиб, рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобиль йўлнинг чап томонида жойлашган темир тўсиққа урилиб, қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган “ASIASTAR” русумли автобус билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Cobalt ҳайдовчиси шифохонага олиб борилган. Автобус ичида йўловчилар бўлмаган, бироқ ҳар икки транспорт воситасига шикаст етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Tracker катта тезликда автобусга урилган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August