Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон – Марко Рубио (видео)
Local
−
18:00 1129 1 minute
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШ – Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши фаолиятига юқори баҳо бериб, унинг ҳамраислари – АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор ва Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага алоҳида миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у кеча, 19 октябрь куни Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишида сўз очди.
“Биз уни шунчаки Саида деб чақирамиз. Чунки уни турли жойларда, кўплаб тадбирларда учратамиз. У ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон”, дейди Марко Рубио.
Давлат котиби икки ҳамраиснинг ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этиб, “Бугунги оқшом сизларсиз амалга ошмас эди”, дея таъкидлаган.
Рубионинг қайд этишича, кенгаш ва “B5+1” гуруҳи фаолияти давлатлар ҳамда хусусий сектор имкониятларини бирлаштириш, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги бизнес алоқаларини кенгайтиришда муҳим ўрин тутмоқда.
“Бундай самарали ҳамкорликнинг асоси – умумий қадриятларимиз ва мақсадларимиздир. Биз мустақил ва суверен давлатлармиз. Ҳар биримиз ўз мамлакатимиз ва халқимиз учун энг яхшисини истаймиз”, дейди АҚШ Давлат котиби.
Live
All