Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқандни айланди

Local

−

image

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзди.

“Қадрли меҳмонимизни бу кўҳна ва бетакрор шаҳарнинг бой тарихи, умрбоқий анъаналари, шунингдек, моҳир усталарнинг санъати билан таништириш ниятида унга ҳамроҳлик қилдим”, деб ёзди Саида Мирзиёева.

У Жанетт Рубиода Ўзбекистон ва ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ҳақида ёрқин хотиралар қолишига ишонч билдирди.

“Жанетт хоним қалбида Ўзбекистон ва меҳмондўст халқимиз ҳақида унутилмас таассуротлар қолди деб умид қиламан”, деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанддаги машҳур Регистон майдонида бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends