Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёни билан танишди

Local

image

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Янги Тошкент ҳудудида бўлиб, замонавий бино ва иншоотлар қурилиш жараёни билан танишди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Шаҳар кўз ўнгимизда шиддат билан қад ростламоқда ва ривожланмоқда. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан бошланган мазкур бунёдкорлик доирасида бугун улкан, кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда”, дейди Саида Мирзиёева.

Президент Администрацияси раҳбарининг ёзишича, британиялик меъморлар томонидан пухта ва узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган шаҳар концепцияси келгуси ўн йилликлар учун мустаҳкам асос яратган.

“Пойдевор қўйилди, бироқ шаҳарнинг эртанги куни қандай бўлиши энди бевосита ўзимизга боғлиқ. Айнан шунинг учун тадбиркорларимиз Янги Тошкентга алоҳида эътибор қаратишларини истардим. Бу ерга сармоя киритинг, қурилиш қилинг, ўз бизнесингизни йўлга қўйинг. Мазкур масканнинг истиқболи ва имкониятлари беқиёс. Келинг, ушбу бетакрор, янги шаҳарни биргаликда бунёд этайлик!” дейди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудини кўздан кечирган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends