Саида Мирзиёева Қатар амири билан учрашди
Local
−
16:51 1154 1 minute
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
.jpg)
“Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ҳазрати Олийлари билан учрашганимдан хурсандман”, дея ёзган Президенти Администрацияси раҳбари.
Учрашувда Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини Қатар амирига етказган.
.jpg)
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қатарни дўстона ҳамда юксак ишончга асосланган ришталар боғлаб туриши, бу ҳамкорлик йилдан йилга мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган. Мулоқот чоғида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилинган.
.jpg)
“Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасида муштарак манфаатлар ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжуд”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатардаги музейда Ўзбекистоннинг тарихи ва анъаналари, ҳамда бугунги кунига бағишланган кўргазма ташкил этилган эди.
Live
All