Саида Мирзиёева АҚШнинг DFC корпорацияси раҳбари билан учрашди
Local
−
10:45 583 1 minute
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бен Блек билан учрашиб, йирик инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, Президент Администрацияси раҳбари Нью-Йоркда АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бен Блэк билан учрашган.

Мулоқотда Ўзбекистон ва АҚШ молия институтлари иштирокида йўлга қўйилган қўшма инвестиция платформаси ҳамда транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик лойиҳалар муҳокама қилинган.
.jpg)
Билдирилишича, DFC билан ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири Ўзбекистон транзит ва транспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган.
.jpg)
Инвестицияларни мувофиқлаштирувчи қўшма механизм эса АҚШнинг нуфузли компаниялари, илғор муҳандислик ечимлари ва катта хусусий капиталини мамлакат инфратузилмасига фаол йўналтиришга хизмат қилади.

Учрашув якунида Саида Мирзиёева Ўзбекистон DFC компанияси билан ҳамкорликни ривожлантиришда давом этишга тайёр эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йорк Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашганди. Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасида биргаликда ривожлантириб келинаётган муҳим ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинган.
Live
All