Рус боксчиси деразадан йиқилиб вафот этди
Sport
−
23 September 2019 8023 1 minute
Россиялик боксчи Алексей Заболоцкий Таиландда вафот этди.
35 ёшли боксчи меҳмонхонанинг тўртинчи қаватида жойлашган деразадан тушиб кетган.
Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, спортчи шифохонага олиб борилгунга қадар вафот этиб бўлган.
Заболоцкийнинг дўстларига кўра, боксчи ўз шериклари билан барда тунаб қолган. Кейин улар меҳмонхонада спиртли ичимликларни истеъмол қилишни давом эттирди. Эрталаб спортчи балконга чиқди, шундан кейин йиғлаш ва йиқилиш овози эшитилди. Дўстлари россиялик спортчи учун тез ёрдам чақирди, аммо уни қутқаришнинг иложи бўлмади.
Aйни пайтда маҳаллий полиция фожиали воқеа сабабларини текширмоқда.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August