Россиядаги савдо марказида ёнғин: одамлар деразадан сакради (видео)

World

image

Бугун, 22 сентябрь куни Россиянинг Стерлитамак шаҳридаги маҳаллий аҳоли орасида оммабоп бўлган бозор – “Солнечный” савдо-хизмат кўрсатиш мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Ufa1.ru” хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган ва беш киши жароҳатланган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин савдо-хизмат кўрсатиш мажмуасининг ғиштдан қурилган тўрт қаватли биносида юз берган. “Солнечный” ҳудудидан 17 киши эвакуация қилинган.

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эҳтиётсизлик орқасида ўлимига сабаб бўлиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳалок бўлганлар орасида савдо марказида ишлаган уч опа-сингил бор.

Гувоҳларнинг “Ufa1.ru” нашрига маълум қилишича, ёнғин пайтида сигнализация ишламай қолган бўлиши мумкин, одамлар эса бинонинг юқори қаватларидаги деразалардан сакраган ва ўткинчилар ҳамда бозор ходимлари уларни қутқаришга уринган. Савдо маркази администрацияси сигнализация ишламаганини рад этмоқда.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғинда жароҳатланганлар шифохонада. Улардан бирининг аҳволи оғир. Учинчи қаватдан сакраган 27 ёшли аёл ва 16 ёшли қизнинг аҳволи оғирликнинг ўртача даражасида. Куч тузилмаларига яқин бўлган “Baza” Telegram-канали жароҳатланганлар етти киши эканини ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чилининг Питруфкен шаҳридаги қариялар уйида юз берган ёнғин оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлганди, яна 10 киши турли жароҳатлар ва кучли таъсирланиш ҳолатида шифохонага олиб кетилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends