Россияда ишлашга қизиқувчилар сезиларли камайган
World
−
21 May 2019 6031 1 minute
Мигрантларнинг Россия меҳнат бозорига интилиш даражаси борган сари камайиб боряпти. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Интеграцион барометр” ҳисоботида кўрсатилган маълумотлар шундан дарак беряпти.
2015 йилда Тожикистон аҳолисининг 53 фоизи Россияда вақтинча ишлашга тайёр бўлган. 2017 йилда бу кўрчаткич 37 фоизга тушиб қолган. Молдавада бу кўрчаткич 27 фоиздан 17 фоизга, Қирғизистонда 38 фоиздан 30 фоизга тушиб қолган.
Параллел тарзда мамлакатида хорижлик ишчиларни кўришни истамайдиган россияликлар сони кўпайган. Сўнгги маълумотларга кўра, Россия аҳолисининг 53 фоизи чет эллик мигрантлар кетишини истайди. Бу кўрчаткич 2012 йилда 46 фоизга тенг бўлган.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September