Россияда эркакнинг бошига 12 сантиметрлик мих кириб кетди

World

image

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида эркакнинг бош суягини узунлиги 12 сантиметр бўлган улкан мих тешиб ўтди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди.

Шифокорларнинг айтишича, жарроҳлар уч соатдан ортиқ давом этган операция вақтида беморнинг бошидан михни чиқариб олишга муваффақ бўлган. Жарроҳлик амалиётини нейрохирургия бўлими мудири Александр Лавренюк ва шифокор Павел Смирнов ўтказган.

“Бемор шифохонада 53 кун ётди, шундан 40 кунини реанимацияда, кома ҳолатида ўтказди. Унинг ҳаёти сақлаб қолинди, ҳозир у реабилитация жараёнида”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида 2005 йилда туғилган йигитнинг қорнидан 5 дона металсимон тўғноғич ва 6 дона мих олиб ташланганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends