Россия ва Хитой ракеталар бўйича келишувни ўн йилга узайтирди
World
−
15 December 2020 5833 1 minute
Россия ва Хитой баллистик ракеталар ва космик ташувчи транспорт воситаларининг учирилиши тўғрисидаги Ҳукуматлараро келишувни 10 йилга узайтирди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
Протоколни икки давлат Мудофаа раҳбарлари – Сергей Шойгу ва Вей Фенгхе имзолаган.
“Мен Пекиндан сизнинг баллистик ракеталар ва космик ташувчи воситаларни учириш тўғрисида билдиришномалар қайд этилган битимни узайтириш бўйича протокол нусхаларини олдим. Ушбу шартномани яна 10 йиллик муддатга узайтириш тўғрисида протокол имзолашга тайёрман”, дейди Шойгу.
Россиялик Вазир келишувнинг узайтирилиши икки мамлакат ўртасида юқори даражадаги ишончни намойиш этишини таъкидлаган. Хитой Мудофаа бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, у ушбу ҳужжатларни декабрь ойи бошида имзолаган.
Шойгу ҳам протоколни имзолаган ва ҳамкасбига ҳужжатни тақдим этган. Шунингдек, у бугунги кунда видеоалоқадан фойдаланиш музокараларни олиб боришнинг одатий усулига айланганини таъкидлаган. Ўз навбатида, Хитой Мудофаа бўлими раҳбари келаси йил икки Мудофаа соҳаси раҳбарларининг юзма-юз учрашуви бўлиб ўтишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекин Байденнинг президентлик даврида Хитой ва АҚШ ўзаро ҳурмат руҳида мулоқотни кучайтириш ва ҳамкорликни ривожлантиришидан умидвор эканини маълум қилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September