Хитой Байден даврида АҚШ билан мулоқотни кучайтиришга умид қилмоқда
Олам
−
15 Декабрь 2020
2547Пекин Хитой ва АҚШ ўзаро ҳурмат руҳида мулоқотни кучайтириши ва ҳамкорликни ривожлантириши керак. Бу ҳақда бугун, 15 декабрь куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин АҚШ президентлик сайловлари натижаларини шарҳлаш баҳонасида сўз очди.
“Биз АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларининг эълон қилинишига алоҳида эътибор қаратдик. Хитой раҳбари Си Цзиньпин жаноб Байденга 25 ноябрь куни телеграмма юборди ва уни АҚШ Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Биз Хитой ва АҚШ қарама-қаршиликлар руҳидаги алоқаларни кучайтириши керак, деган фикрдан йироқмиз. Буларнинг барчаси ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, келишмовчиликларни бартараф этиш ва соғлом, барқарор ривожланишга кўмаклашиш учун”, дейди Ван Венбин брифингда.
Сайловда натижаларига кўра, демократ Жо Байден Оқ уйнинг амалдаги раҳбари, сайлов натижаларини тан олмаётган Дональд Трамп 232 та овоз олди. Байден эса, 306 та. Овоз бериш натижалари 6 январь куни Конгресс томонидан тасдиқланиши керак.
LiveБарчаси