Россия Украина санкцияларига нефть билан жавоб қайтарди

World

image

Расмий Москва Украина Ҳукуматининг импорт қилиш тақиқланган Россия маҳсулотлари рўйхатининг кенгайтиришига жавоб қайтарди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишга мажбурмиз. Мен бугун шу мавзуга доир Ҳукумат қарорини имзоладим”, деган Россия Бош вазири Дмитрий Медведев.

Қарорга кўра, 1 июндан Россия Украинага кўмир, нефть ва нефть маҳсулотларини фақатгина алоҳида рухсатнома билан етказиб беради.

Бундан ташқари, расмий Москва украин машинасозлик, енгил саноат ва металл маҳсулотлари импортини тақиқлаб қўйди. Қайд этилишича, ўтган йили Украина 250 млн долларга тенг шундай маҳсулотлар етказиб берган.

Ўтган ҳафтада Украина Ҳукумати Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Импорти тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига консерва банкалари, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар учун шиша идишлар киритилди.


Rate Count

98

Rating

3

Rate this article

Share with your friends