Россия Швейцариянинг таклифини рад этди

World

image

Расмий Москва Швейцариянинг Россияда Украина манфаатларини ҳимоя қилиш таклифини рад этди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Швейцария нейтрал мақомини йўқотгани ва Россияда на воситачи, на Украина манфаатларининг вакили сифатида ишлай олмаслигини айтди.

Россия ТИВ ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Иван Нечаевнинг сўзларига кўра, Берн Россияга қарши санкцияларга қўшилган ва ўзи айтганидек, Киевдаги режимни қўллаб-қувватлайди.

“Бундай хатти-ҳаракатлар билан воситачилик, вакиллик ва бошқа хайрли хизматларни қандай таклиф қилиш мумкинлиги мутлақо тушунарсиз”, дейди расмий.

Аввалроқ Швейцария ва Украина расмий Берн Украина манфаатларини Россияда ҳимоя қилиши кераклиги ҳақида келишиб, Москвага тегишли таклиф билан мурожаат қилган эди.


Rate Count

1153

Rating

3

Rate this article

Share with your friends