Роналдунинг голи “Ал-Наср”га кетма-кет тўртинчи ғалабани келтирди
Sport
−
11:22 531 1 minute
Кеча, 28 август куни Саудия Арабистони чемпионати 4-туридан ўрин олган баҳсда “Ал-Наср” ўз майдонида “Ал-Таавун”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув ҳал қилувчи ғалаба голига Криштиану Роналду муаллифлик қилди.
Ар-Риёддаги “Ал-Аввал Парк” стадионида бўлиб ўтган баҳсда дастлаб меҳмонлар 11-дақиқада ҳисобни очди. Саудиялик ҳимоячи Басам Ал-Хурайжи аниқ зарбаси билан “Ал-Таавун”ни олдинга олиб чиқди.
“Ал-Наср” биринчи бўлим якунига келиб ҳисобни тенглаштирди. 45+5-дақиқада португалиялик ярим ҳимоячи Симо Кошта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Иккинчи бўлим бошида эса Криштиану Роналду мезбонларга ғалаба келтирган голни урди. Португалиялик ҳужумчи 50-дақиқада ўз номини таблога ёздирди.
Бу 41 ёшли Роналдунинг жорий мавсумдаги иккинчи голи бўлди. “Ал-Наср” сардори профессионал фаолияти давомида урган голлари сонини эса 978 тага етказди.
Шу тариқа, “Ал-Наср” Саудия Арабистони чемпионатидаги дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Ар-Риёд клуби 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
“Ал-Таавун” эса тўрт турдан сўнг 2 очко жамғарган ва 15-ўринда бормоқда.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August