Роналду “Пахтакор”га қарши ўйин олдидан хет-трик қайд этди
Sport
−
09:33 769 1 minute
Кеча, 29 октябрь куни Саудия Арабистони чемпионатининг 12-турида “Ал-Наср” ўз майдонида “Ал-Холуд”ни 5:3 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду хет-трик қайд этди.
Ғолиб жамоа сафида Габриэл Анжело (24-дақиқада), Садио Мане (38-дақиқада) ва Криштиану Роналду (66, 72, 81-дақиқаларда) гол киритди. Меҳмонлар жамоасининг голларига Жулиен Домингес (16, 90+4-дақиқаларда) ҳамда Лоик Эссомба (45+2-дақиқаларда) муаллифлик қилди. Ушбу учрашувда хет-трик қайд этган Роналду фаолиятидаги 67-хет-трикни расмийлаштирди.
Португалиялик ҳужумчи 2024 йил май ойида “Ал-Ваҳда”га қарши Саудия Арабистони чемпионатидаги 6:0 ҳисобидаги ғалабали учрашувдан буён илк бор расмий ўйинда 3 та гол уришга эришди. Шунингдек, Роналдунинг фаолияти давомидаги голларининг сони 985 тага етди. Ушбу ғалабадан кейин “Ал-Наср” чемпионат пешқадами “Ал-Қодисия” билан очколарини тенглаштирди. Ҳар икки жамоа ҳисобида 28 очкодан мавжуд.
Роналду жамоаси кейинги учрашувда жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкентда “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга тушади.
Live
All27 October