Роналду “Ал-Наср” билан Элит ЧЛни йирик мағлубият билан бошлади

Sport

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби кеча, 15 сентябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси биринчи босқичи доирасида сафарда БААнинг “Ал-Айн” жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

“Ал-Айн” сафида Ҳуссин Раҳими 25 ва 63-дақиқаларда икки марта гол урди. Яна бир марокашлик ҳужумчи Суфьян Раҳими 72-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашувга 85-дақиқада грек ҳужумчиси Георгиос Якумакис нуқта қўйди.

Меҳмонлар сафида Криштиану Роналду учрашувни дастлабки дақиқалардан бошлаб, сардорлик боғичи билан тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Ушбу ғалаба орқали “Ал-Айн” 3 очкони қўлга киритди ва қўшимча кўрсаткичлар эвазига Ғарбий конференция турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. “Ал-Наср” эса айни пайтда 16-поғонада бормоқда.

Кейинги турда “Ал-Айн” сафарда Ироқнинг “Ал-Қува” жамоаси билан баҳс олиб боради. “Ал-Наср” эса ўз майдонида Ўзбекистоннинг “Нефтчи” клубини қабул қилади. Ҳар икки учрашув жорий йилнинг 12 октябрь куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонанинг  “Нефтчи” жамоаси Элите Осиё Чемпионлар лигаси дастлабки турида Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Тошкентнинг “Пахтакор” клуби эса сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси меҳмони бўлди. Жидда шаҳрида ўтказилган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.  


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends