Робот Усейн Болтнинг рекордини янгилади (видео)

Tech News

image

Смартфонлар ишлаб чиқарувчи Honor компанияси томонидан ишлаб чиқилган Хитойнинг Lightning номли одамсимон роботи 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтди. Бу 2009 йилда Усейн Болт томонидан ўрнатилган эркаклар ўртасидаги жаҳон рекордидан (9,58 сония) 0,26 сонияга тезроқ дегани. Бу ҳақда Хитой давлат телевидениеси хабар берди.

Югуриш вақтида роботнинг максимал тезлиги сониясига 14,5 метрга ёки соатига қарийб 52 километрга етган. Мусобақа одамсимон роботларнинг II Бутунжаҳон ўйинлари бошланиши олдидан синов тадбири бўлган.

Ўйинлар 22-26 август кунлари Пекинда, 2022 йилги Олимпиада учун қурилган Миллий конькида учиш стадионида бўлиб ўтмоқда. Мезбонлик қилаётган мусобақаларда 6 қитъанинг 16 мамлакати ва ҳудудидан 666 та жамоа вакили бўлган 2056 та робот рўйхатдан ўтган – бир йил аввал ўтказилган биринчи Ўйинларда 280 та жамоа иштирок этган, ўсиш 138 фоизни ташкил этган.

Дастурдан 51 та мусобақа тури ва 1301 та алоҳида старт ўрин олган. Роботар югуриш, футбол, яккакураш, оғир атлетика ва рақс бўйича беллашмоқда, шунингдек, амалий вазифаларни бажармоқда: ёнғинларни ўчирмоқда, меҳмонхоналарда, ишлаб чиқаришда ва уй шароитида ишламоқда. Алоҳида йўналишларда улар принтерга қоғоз жойлаши, музокаралар хонасини тайёрлаши, шредердан фойдаланиши, буюмларни саралаши ва винтларни бураб маҳкамлаши керак бўлади.

Ташкилотчилар мустақил ҳаракат қилиш талабларини кучайтирган: деярли барча спорт турларида роботлар вазифаларни масофавий бошқарувсиз бажаришлари шарт. Ўйинларда 223 нафар ҳакам ишламоқда, мусобақа турлари сони эса ўтган йилга нисбатан деярли икки бараварга кўпайган – 26 тадан 51 тагача.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пемба номли гуманоид робот Эквадордаги Чимборасо вулқони чўққисига муваффақиятли чиқиб, 6 200 метр баландликдаги ушбу тоғни забт этганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends