Рим папаси: “Мессини Худога тенглаштириб бўлмайди”

Sport

image

Рим папаси Франциск футбол мухлисларининг Лионель Месси ҳақидаги фикрларига қўшилмайди. Католиклар раҳнамосининг фикрларига кўра, кўпчилик томонидан футболчининг тангрига тенглаштирилиши нотўғри.

“Одамлар Мессини Худо деб аташади. Назарий жиҳатдан бу куфр ҳисобланади. Бунга ишониш ва бундай гапириш мумкин эмас. Уни тангри билан солиштирганлар унга ибодат қилмайдилар. Бу шунчаки оғзаки айтилган нарса.

Футбол майдонида у Худо. Бу инсонларни ҳайратлантира олгани учун ҳам шундай. Месси жуда яхши футболчи, лекин у Худо эмас” деб айтиб ўтган Рим папаси Marca нашрига берган интервьюсида.

Малумот учун Рим папаси Франциск футболнинг ашаддий ихлосмандларидан ҳисобланади. У Аргентинанинг Сан-Лоренсо клуби мухлиси. Утган йиллар давомида у Мессини бошқа бир аргентиналик афсона Марадонадан ўтиб кетганлигини айтиб ўтган эди.


Author

Rate Count

159

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends