“Реал Мадрид” юлдузи терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Sport

image

“Реал Мадрид” ҳимоячиси Антонио Рюдигер Германия терма жамоаси сафидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футболчи Instagram саҳифасида маълум қилди.

33 ёшли футболчи терма жамоа таркибида 86 та учрашувда майдонга тушган. Рюдигер ижтимоий тармоқларда қолдирган таъсирли мурожаатида бир муддат ўйлаб кўрганидан сўнг халқаро фаолиятини якунлашга қарор қилганини маълум қилди. У бу қарорини ёш авлодга йўл очиш истаги билан изоҳлаган.

Рюдигер Германия терма жамоасида 2014 йилда дебют қилган. У миллий жамоа сафида 86 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

Футболчининг бу қарори Жаҳон чемпионатидан кейин бошланган жараёнга нуқта қўйди. Германия терма жамоаси турнирда Парагвайдан мағлубиятга учраганидан сўнг, Рюдигер кийиниш хонасида жамоадошларига терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини айтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Юрген Клоппнинг Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши футболчини якуний қарор қабул қилишдан олдин яна бир бор ўйлаб кўришга ундаган.

Рюдигер энди эътиборини тўлиқ клуби – “Реал Мадрид”га қаратишини таъкидлади. Ҳимоячи жорий йилнинг июнь ойида мадридликлар билан шартномасини 2027 йилга қадар узайтирганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси ҳам терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends