“Реал” аргентиналик футболчини сотиб олмоқчи
Sport
−
15:53 522 1 minute
“Реал Мадрид” келаси трансфер ойнасида “Ливерпуль”нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистерни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Sky Sport” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, мадридликлар 27 ёшли аргентиналик футболчини жамоанинг марказий ярим ҳимоясини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. “Реал” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам ушбу трансферни қўллаб-қувватламоқда. Португалиялик мутахассис футболчининг жисмоний тайёргарлиги, ишчанлиги ва яккакурашлардаги маҳоратини юқори баҳолаган.
Мак Аллистернинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Бироқ нашр маълумотига кўра, ҳозирча клуб футболчи билан шартномани муддатидан олдин узайтириш бўйича аниқ режага эга эмас.
Аргентиналик ярим ҳимоячи 2023 йил ёзида “Брайтон”дан “Ливерпуль”га ўтган. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Transfermarkt” портали футболчининг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.
Live
All27 October