“Реал” Арда Гюлер билан шартномани узайтирди

Sport

−

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Гюлер билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, янги келишув 2032 йил 30 июнга қадар амал қилади.

21 ёшли Гюлер 2023 йилдан буён “Реал Мадрид” сафида тўп суриб келмоқда. Ярим ҳимоячи жамоа таркибида 126 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган. У мадридликлар билан Чемпионлар лигаси, Испания чемпионати, UEFA Суперкубоги ҳамда 2024 йилги Қитъалараро кубокда ғолиб чиққан.

Гюлер Туркия терма жамоаси сафида эса 38 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 10 та голли узатмани қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилги “Олтин тўп” соҳиби Ҳарри Кейн “Бавария” билан шартномасини 2029 йилга қадар узайтирган эди. Янги келишувга кўра, Кейн солиқлар чегирилмасидан аввал йилига камида 25 миллион евро маош олади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends