Рауль Асенсио катта миқдорда жаримага тортилди
Sport
−
14:54 623 1 minute
“Реал Мадрид” ҳимоячиси Рауль Асенсио катта миқдорда жаримага тортилди ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Canarias 7” хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 23 ёшли футболчи август ойида маст ҳолда Porsche автомашинасини бошқараётганида қўлга олинган. Унинг қонидаги алкоголь миқдори белгиланган қонуний меъёрдан деярли тўрт баравар юқори бўлган.
Хабарларга кўра, Асенсио 14 400 евро миқдорида жаримага тортилган. Шунингдек, у саккиз ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
“Реал Мадрид” тарбияланувчиси ҳозирда жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттираётгани сабабли, жорий мавсумда ҳали бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмади.
Асенсионинг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рауль Асенсио вояга етмаган шахс иштирокидаги шахсий видеони тарқатганлик айблови билан қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
All