Расман: Ўзбекистонда талабалар контрактлари оширилмайди
Local
−
04 January 2021 6772 1 minute
Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди. Бу ўз навбатида олий таълим муассалари талабаларининг тўлов-контракти борасида турли саволларни юзага келтирди.
Бугун, 4 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев брифинг вақтида ОТМларда тўлов-контракт миқдори оширилмаслигини маълум қилди.
"Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади", деди Бабашев.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September