Расман! Суперлига транслацияси илк бор хорижга сотилди
Sport
−
19:04 2390 2 minutes
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси иштирокидаги Ўзбекистон Суперлигаси ва мамлакат кубоги учрашувларни Ироқ ҳудудида намойиш этиш этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) матбуот хизмати хабар берди.
ПФЛнинг маълум қилишича, “шерлар”нинг ўйинларини намойиш этиш бўйича Дубайда фаолият юритувчи спортга ихтисослашган медиа ва кўнгилочар The PRO Company агентлигидан таклиф келиб тушган.
Манбага кўра, айни вақтда эса Дубайда фаолият юритаётган агентлик томонидан Лига ҳисоб рақамига келиб тушадиган маблағнинг тенг ярми “Пахтакор” футбол клубига ўтказиб берилади. Қолган қисми эса трансляцияни узатиш харажатларини қоплашга сарфланади. Келишувнинг аниқ рақамлари ошкор этилмаган.
Агар трансляцияларни Ироққа узатишнинг техник параметрлари бўйича муаммолар кузатилмаса, ПФЛ 2027 йилги ва ундан кейинги мавсумларда нафақат бир клуб, балки бутун Суперлига мусобақасини хорижда трансляция қилиш ҳамда бунинг учун эксклюзив нархлар таклифини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Лига келажакда трансляция ҳуқуқларини сотишдан даромад олишни бошласа, ушбу маблағларни Суперлига иштирокчилари ўртасида тақсимлаш механизми ишлаб чиқилади ва клублар билан муҳокама қилинишини таъкидлади.
Агар келгусида Суперлиганинг бутун мавсуми ёки унинг доирасидаги айрим учрашувларни трансляция қилиш бўйича шундай таклифлар келиб тушса, Лига шартнома шартлари ва келишув суммалари бўйича ўз Ижроия қўмитасига ҳисобот беришини ҳам маълум қилди.
Шунингдек, ПФЛ 2027 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига учрашувларини Қозоғистон, Россия ва Беларусь ҳудудларида OTT платформалари орқали намойиш этиш режалари борлиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор” клуби билан ҳамкорликни тўхтатишини маълум қилганди. Агар эндиликда Ўзбекистоннинг энг сермаҳсул жамоаси янги ҳомий топмаса, кейинги мавсумда ироқлик легионерларнинг жамоада қолиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.
Live
All