Раҳмон Тожикистон ИИВ тузилмасини “тозалади”

World

image

Кеча, 11 август куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Ички ишлар вазирлиги тузилмасидаги раҳбарлик лавозимларига тайинлаш учун тақдим этилган мулозимларни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, асосий тайинловлардан бири – ҳукумат қарори билан Ички ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган Жамшид Машрабзода бўлган.

Абдусаттор Азиззода Тожикистоннинг МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва жиноятларнинг бошқа хавфли турларига қарши курашни мувофиқлаштириш бюросидаги мухтор вакили этиб тайинланган.

Шунингдек, ИИВ марказий аппаратида, вазирлик ваколатхоналарида ҳамда мамлакатнинг бир қатор шаҳар ва туманларидаги милиция бўлинмаларида янги раҳбарлар тайинланган.

Хусусан:

  • Милиция генерал-майори Файзали Шарифзода – Ички ишлар вазири аппарати раҳбари;
  • Милиция полковниги Илҳомиддин Вализода – ИИВнинг Рашт туманлар гуруҳи бўйича бошқармаси бошлиғи;
  • Милиция генерал-майори Абдусаттор Фатозода – Тожикистон ИИВнинг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари;
  • Милиция капитани Фориҳ Мирзоаҳмедов – ИИВ Инновациялар ва рақамли технологиялар бошқармаси бошлиғи;
  • Милиция полковниги Шуҳрат Саидзода – Тожикистон ИИВнинг Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказидаги мухтор вакили;
  • Милиция полковниги Ҳабиб Қаҳҳори – ИИВ Жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
  • Милиция полковниги Довар Салимбойзода – ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Минтақалардаги ИИВ бўлинмаларига кимлар раҳбар бўлди?

Милиция подполковниги Аҳлиддин Ғафурзода Душанбе шаҳри Сино тумани бўйича 1-сонли ИИББ бошлиғи, милиция полковниги Суҳроб Ҳайдарзода Ҳисор шаҳар ИИББ бошлиғи, милиция подполковниги Каримжон Ривожзода эса Бохтар шаҳар ИИББ бошлиғи этиб тайинланган.

Милиция подполковниги Фирдавс Асадзода Сўғд вилояти Бобожон Ғафуров туманидаги 2-сонли ИИББга раҳбар бўлган. Милиция полковниги Муҳриддин Ҳайруллозода Рашт туманлар гуруҳидаги “Навобод” жамоатига хизмат кўрсатиш бўйича ИИББ бошлиғи этиб тайинланган.

Шунингдек, подполковник Рушон Чолизода Муғоб тумани ИИББга, милиция полковниги Ғолибжон Ҳомидзода Ишкошим тумани ИИББга, милиция подполковниги Жамшид Тағойзода Балжувон тумани ИИББга, милиция подполковниги Феруз Қодирзода эса Шамсиддин Шоҳин тумани ИИББга раҳбарлик қиладиган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистонда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтганди. Унда мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедов кадрлар ўзгаришини эълон қилганди. Хусусан, икки вазир, тўрт ҳоким ва газета бош муҳаррири лавозимидан озод этилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends