Путин ва Трамп Хитойда: Си Цзиньпин уларни гулга “кўмяпти” (фото)

World

−

image

Россия Президенти Владимир Путин Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида 18-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммитига расмий ташрифини бошлади. Россия етакчиси ХХРга кеча, 17 ноябрь куни етиб борганди. Бугун, 18 ноябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам етиб борди.

Владимир Путинни Баоань аэропортида Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси Цай Ци ҳамда Хитой Халқ-озодлик армиясининг фахрий қоровули ва ҳарбий оркестри кутиб олган. 

Бугун, 18 ноябрь куни Путин саммитдаги иштирокини APEC Ишбилармонлар кенгаши олдидаги нутқи билан бошлаган. Шундан сўнг, у Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралар ўтказган. Мулоқотлар расмий тарзда бошланиб, ишчи нонушта форматида давом этган.

Кейинчалик Россия Президенти Москва давлат университети ва Пекин политехника институти қўшма университетининг ютуқлар кўргазмасига ташриф буюрган, талабалар ва аспирантлар олдида нутқ сўзлаган, улар билан суҳбатлашган ҳамда суратга тушган.

Бугун, 18 ноябрь куни тушдан кейин Хитойга АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам етиб борган. ХХР Раиси уни самолёт трапи олдида шахсан кутиб олган. Кремлнинг маълум қилишича, Путин ва Трамп бугун тантанали қабул маросимида кўришади.

Қайд этиш жоиз, Россия ва АҚШ раҳбарларига деярли ҳамма жойда гуллар ҳамроҳлик қилмоқда. Саммит арафасида нафақат шаҳарнинг ўзи, балки саммит ўтказиладиган локациялар ҳам кенг кўламли гул композициялари билан безатилган. Шэньчжэнь халқаро боғлар ва гуллар паркида эса иштирокчи мамлакатларнинг ҳар бирининг ўзига хос миллий колоритини акс эттирувчи 60 гектардан ортиқ тематик зоналар ташкил этилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends