Путин баҳсли Куриль оролларига бориб, маҳаллий икрани татиб кўрди (видео)

World

image

Россия Президенти Владимир Путин Япония ҳам ўзиники дея даъво қиладиган баҳсли Куриль оролларидан бири – Итурупга ташриф буюрди. Бу ҳақда Россиянинг ТАСС давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Нашрнинг маълумотига кўра, бу Путиннинг Куриль оролларига шахсан илк ташрифи бўлган. У Россиянинг Узоқ Шарқидаги ҳарбий-денгиз машғулотларини кузатганидан сўнг Итурупдаги “Ясный” балиқни қайта ишлаш заводига борган.

Телевидениеда намойиш этилган кадрларда Путин қора костюмда тургани ва 2 нафар расмий балиқчилик ҳамда балиқларнинг миграцияси ҳақида маълумот бераётгани кўринган. Россия раҳбари, шунингдек, маҳаллий балиқ икрасидан ҳам татиб кўрган.

Куриль ороллари Россия ва Япония ўртасида ҳудудий низо мавзуси бўлиб қолмоқда. Япония оролларни “Шимолий ҳудудлар” деб атайди.

Маълумот учун, икки давлат ўртасида Иккинчи жаҳон урушидан кейин расмий тинчлик шартномаси ҳам имзоланмаган. Бунга асосий тўсиқлардан бири оролларга бўлган ҳудудий даъволар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин мамлакат ҳарбий қўмондонлиги таркибида бир қатор йирик кадрлар алмашинувини амалга оширганди.

 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends