ПСЖ Мбаппега шарт қўйди. Қабул қилмаса “жазоланади”

Sport

−

image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчи Килиан Мбаппенинг келажаги борасидаги қарорини ўзгартирмади. Бу ҳақда “Footmercato” хабар берди.

Манбага кўра, агар 24 ёшли франциялик ҳужумчи шу ёзда жамоани тарк этмаса, демак, у янги мавсумда майдонга тушмайди. Клуб футболчи  олдига иккита вариант қўйган: у жамоадан кетиши ёки шартномани узайтириши керак.

2022-2023 йилги мавсумда Килиан Мбаппе ПСЖ сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппега Англиядан даъвогар пайдо бўлгани хабар қилинганди. “Челси” хўжайини Тодд Боули аллақачон ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи билан музокараларга киришган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends