Мбаппега Англиядан кутилмаган даъвогар пайдо бўлди
Спорт
−
31 Июль 2023
9144Англиянинг “Челси” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун курашга қўшилди. Бу ҳақда “Daily Record” хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 24 ёшли ўйинчи учун ўз футболчиларидан бири ва қўшимча тўлов таклиф қилмоқчи. “Челси” хўжайини Тодд Боули аллақачон ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи билан музокараларга киришган.
ПСЖ Мбаппени 2024 йилнинг ёзида текинга қўйиб юбормаслик учун шу ёзда у билан хайрлашмоқчи. Футболчига асосий даъвогар сифатида Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби кўрсатилмоқда. Мбаппега шунингдек, Саудия клубларидан бири қизиқиш билдираётган эди. Шунга қарамай, футболчи Яқин Шарқда ўйнаш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖ Мбаппега нарх белгилагани хабар қилинганди. Ҳужумчининг онаси ва агенти Фаиза Ламари “Реал Мадрид” раҳбарларини парижликлар сўраган сумма ҳақида хабардор қилган. Мадридликлар эса нархни тушмоқчи.
LiveБарчаси