ПСЖ Мбаппега нарх белгилади, гап “Реал”да қолди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе учун 250 миллион евро нарх белгилади. “Реал Мадрид” айнан ана шу суммани тўлаш эвазига футболчини харид қилиши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, ҳужумчининг онаси ва агенти Фаиза Ламари “Реал Мадрид” раҳбарларини парижликлар сўраган сумма ҳақида хабардор қилган. Мадридликлар бунча пул тўламоқчи эмас ва нархни тушириш ниятида.

Энди вазиятни ўз ечимига яқин деб ҳисоблаш мумкин, чунки, "Реал Мадрид” сўралган суммани билиб, ҳужумчи сотиб олиш имкониятидан фойдаланиши ёки Мбаппе билан шартномани келаси ёзда имзолаши мумкин. ПСЖ раҳбариятининг ҳужумчини Япониядаги мавсумолди сафари учун таркибга киритмаслик қарори фойда бермади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция клуби “Реал”нинг шартларини қабул қилишга тайёрлиги хабар қилинганди. Парижликлар бу масалани имкон қадар тезроқ ёпиш ниятида.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг