Афғонистондаги вазият режалаштирилганидек кескинлашди — Президентликка номзод Қодиров
Local
−
15 August 2021 14561 1 minute
“Миллий тикланиш” демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Алишер Қодиров Афғонистонда юзага келган кескин вазият бўйича ўз муносабатини билдирди.
Алишер Қодиров Афғонистондаги вазият режалаштирилганидек кескинлашганини таъкидламоқда.
“Қочқинлар ва бошпана сўраганлар бўйича Ҳалқаро ҳуқуқ талаблари доирасида, инсонпарварлик тамойилларига мос ҳаракат қилиниши лозим.
Афғонистон халқи, жумладан шимолдаги миллатдошларимизга Афғонистон янги бошқарувининг муносабатига жаҳон хамжамияти билан бир тўлқинда баҳо бериб борилиши зарур. Барқарор ва ҳамкор Афғонистон минтақа тақдирида ижобий бурилиш нуқтаси бўлиши тарафдоримиз”, дейди Қодиров.
У Афғонистоннинг янги бошқарувига афғонистонликларнинг муносабати қандай бўлишини эса вақт кўрсатишини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Миллий тикланиш” ДП жорий йил 24 октябрда ўтказиладиган Президент сайловида Алишер Қодиров номизодини кўрсатган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August