Президентликка даъвогар Иноятов сайловда овоз берди
Local
−
09 July 2023 6235 1 minute
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Улуғбек Иноятов сайловда овоз берди.
Улуғбек Иноятов пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги 299-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида жойлашган 427-сайлов участкасига ташриф буюриб, ўз овозини берди.

У сайлов участкасига турмуш ўртоғи билан борган.
Маълумот ўрнида, президентликка номзод Улуғбек Иноятов 1962 йил 1 май куни Тошкентда туғилган. У 2013-2018 йилларда Халқ таълими вазири бўлган. 2019 йилдан Ўзбекистон халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси лавозимида иш бошлаган.

Live
All