Президентлар Ислом Каримовни хотирладилар
−
29 November 2019 10193 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун, 29 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Президентлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб 78 ёшида вафот этган эди.

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Ислом Каримов фаолият юритган “Оқсарой” қароргоҳи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига айлантирилди ва Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал ўрнатилди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November