Президентлар чегарада учрашди

World

image

Бугун, 26 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков икки давлат чегараси кесишган жойда учрашди. Бу ҳақда АП хабар берди.

Улар Қирғизистон-Тожикистон чегара ҳудудида яшовчи аҳоли вакиллари, қишлоқ оқсоқоллари билан учрашди.

Раҳмон ва Жээнбеков оқсоқоллар билан учрашувдан кейин Исфара шаҳрида “тет-а-тет” учрашув ўтказади. Учрашувда чегарадаги вазиятлар ҳам муҳокама қилиниши кутиляпти. Кейинроқ уларга икки давлат делегациялари ҳам қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни икки давлат чегарасидаги Ворух қишлоғида қуролли можаро юз берганди. Жанжал Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғи аҳолиси Тожикистон ҳудуди ҳисобланган Ворух қишлоғи аҳолисининг байроқ ўрнатишига қарши чиқишидан келиб чиққан.


Rate Count

327

Rating

3

Rate this article

Share with your friends