Қирғиз-тожик чегарасида қуролли можаро юз берди (видео)

Олам

Кеча, 22 июль куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида қуролли можаро юз берди. Оқибатда беш киши жабрланди. Бу ҳақда ТАСС Қирғизистон Давлат чегара хизматига таяниб хабар берди.

“Можаро Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, беш киши яраланган”, дейилади хабарда.

Можарога Тожикистоннинг Ворух қишлоғи аҳолиси ўз қишлоқларига кираверишда флагшток ўрнатиши сабаб бўлди.

“Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғи аҳолиси флагшток ўрнатилишига қарши бўлган. икки ўртада даҳанаки жанжал бошланган. Натижада томонлардан бири қурол ишлатган”, деб таъкидлаган ДЧХ. Маълумотларга кўра, фуқаролар ов қуролидан ўқ узган.

Айни вақтда Тожикистоннинг Исфара шаҳри ва Ворух анклавини боғловчи автотрасса ёпилган. Воқеа жойига икки давлат чегара хизмати вакиллари етиб келган.

“Улар можаронинг олдини олиш ва кенгаймаслиги учун қўшма тадбирлар ўтказяпти. Воқеа жойида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ва маҳаллий ҳокимият органи вакиллари ҳам етиб борган”, дейилади хабарда.

Тожик томоннинг маълум қилишича, чегарадаги можарода 16 тожик жабрланди, милициянинг бир ходими оғир яраланди.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара можаро Қирғизистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг