Президент бўлмаганимда КХДР билан уруш бўларди – Трамп

World

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан яхши мактуб олганини айтди. Шу билан бирга агар у давлат раҳбари бўлмаганида КХДР билан Қўшма Штатлар ўртасида аллақачон уруш бошланишига шаъма қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Мен Ким Чен Индан яхши мактуб олдим. <...> Агар мен Президент бўлмаганимда АҚШ КХДРга қарши уруш эълон қилган бўлар эди”, деди Трамп ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, у Шимолий Корея раҳбари билан “тил топишаётганини” айтиб ўтди ва бунга рози бўлмаётганлар “ҳаёт қандай ишлашини тушунмасликларини” қўшимча қилди.


Rate Count

408

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends