Президент Бойсунда оқсоқоллар билан суҳбатлашди

Local

image

Бугун, 30 апрль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида Бойсун туманида кекса авлод вакиллари, туман фахрийлари билан учрашув ўтказди.

Самимий суҳбатда Ўзбекистон, жумладан, Сурхондарё вилояти ва Бойсун туманини янада ривожлантиришга инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳудуддаги муҳим ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, ўзбек халқи турмуш даражасини ошириш ва ёшлар маънавиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Иқтисодиётни ривожлантириш баробарида маънавият ва маданият соҳаларига эътиборни кучайтириш, бахшичиликни янада кенг тарғиб этиш лозимлиги таъкидланди.


Rate Count

29

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends