Президент Ҳисоб палатаси раисига ўринбосар тайинлади

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Фармон билан Баҳодир Тўхтамишович Туробов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бугунга қадар Баҳодир Туробов Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Аввалроқ, Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатаси раисига биринчи ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Rate Count

52

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends