Пойтахтдаги кўчалардан бири 10 октябргача ёпилди
Local
−
23 September 2019 4409 1 minute
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги кўчалардан бири 10 октябргача ёпилди.
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоқлари қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан мазкур кўчанинг Ўзбекистон банклари ассоциацияси яқинидаги йўл жорий йилнинг 10 октябрига қадар қисман ёпилди.
Аввалроқ, Тошкент метрополитенининг Сергели йуналиши қурилиши муносабати билан шу йилнинг 25 ноябрига қадар Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Гавҳар кўчасининг бир қисми, яъни “Олмазор” метро бекати рўпарасидаги йўл қисман ёпилиши ҳақида хабар берган эдик.
Live
All