“Олмазор” метро бекати рўпарасидаги йўл қисман ёпилади
Жамият
−
19 Сентябрь 2019
5220Тошкент метрополитенининг Сергели йуналиши қурилиши муносабати билан бугун, 19 сентябрдан 25 ноябрига қадар Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Гавҳар кўчасининг бир қисми, яъни “Олмазор” метро бекати рўпарасидаги йўл қисман ёпилади.
Автотранспорт воситалари ҳаракати айланма йул орқали амалга оширилади.
Маълумот учун, метронинг Олмазор бекатидан сўнг, метро поездлари эсткадалари орқали Сергели туманига ҳаракатланади. Узунлиги 7,1 километр бўлган Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши 2020 йилга қадар қуриб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Сергели метро линияси ҳозиргача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида қурилмоқда. Мазкур линия кўприксимон тарзда қурилади, поездлар ер устида ҳаракатланади.
Қизиқарли яна бир жиҳат, бекатлар 4 вагондан иборат метро поездига мўлжаллаб қурилади. Бекатларда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус лифт ва эскалаторлар ўрнатилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 105 миллион долларга тенг. Лойиҳа доирасида 265 жуфт таянч устун ва оралиқ тўсинлар ўрнатиш, 6 та йўловчи бекатини ва 6 та ташқи электр таъминоти станциясини қуриш кўзда тутилган.
Метронинг Сергели йўналиши Чилонзор йўналишининг “Олмазор” бекатидан бошланиб, “Йўлдош” даҳасигача бўлган ҳудуддан ўтади ва бир кеча кундузда 15 минг йўловчини ташиш имконини беради.
LiveБарчаси