Португалиядаги ўзбекистонлик футболчилар илк бор МТЖга чақирилди
Sport
−
15:53 890 2 minutes
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва Португалиянинг “Брага” клуби футболчилари Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов фаолиятида илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоага чақирув олди. Бу ҳақда Португалия клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, улар бош мураббий Фабио Каннаваро томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги йиғинлари учун номзодлар рўйхатига киритилган. Ёш футболчилар энди миллий жамоа сафида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистон терма жамоаси 2027 йилги Осиё Кубогига тайёргарлик доирасида иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Каннаваро шогирдлари жорий йилнинг 24 сентябрь куни Эронга қарши майдонга тушса, 6 октябрь куни Жанубий Корея билан баҳс олиб боради.
Ҳасанов ва Содиқов ушбу йиғинда миллий терма жамоа таркибида биринчи марта иштирок этади. Агар футболчилар учрашувларда майдонга тушса, уларнинг ҳар иккиси ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги расмий дебютини ўтказган бўлади.
Аввалроқ, Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати якунларига бағишланган матбуот анжуманида 2027 йилги Осиё Кубогида терма жамоа анча ёшартирилишини айтиб ўтганди.
Италиялик мутахассис жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойидаги халқаро танаффус учун расмий қайдномамни эълон қилингани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойда Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.
Live
All