Португалия Роналду кетганидан кейин илк ғалабасини қўлга киритди

Sport

−

image

Кеча, 17 ноябрь куни Португалия терма жамоаси собиқ сардори ва халқаро футболдаги энг яхши тўпурар Криштиану Роналду терма жамоа билан хайрлашганидан кейин илк ғалабасини қўлга киритди.

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида Португалия сафарда Уэльсни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. 

Учрашувда ҳисобни 11-дақиқада Бруно Фернандеш очди. Шундан сўнг Уэльс 13- ва 40-дақиқаларда Дэвид Брукс ва Сорба Томаснинг голлари билан ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бўлим якунига яқин 43-дақиқада Педру Нету ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг 70-дақиқасида эса захирадан майдонга тушганига 11 дақиқа бўлган қанот ҳимоячиси Карлос Форбс ғалаба голини киритди. Қайд этиш жоиз, у Роналду терма жамоада кийган 7-рақамли футболкада ҳаракат қилди.

Португалия терма жамоаси ҳимоячи Педру Нетонинг четлатилиши сабабли учрашувни 10 киши бўлиб якунлади. У 72 ва 74-дақиқаларда икки дақиқа ичида иккита сариқ карточка олди.

Португалия терма жамоаси Роналду халқаро фаолиятини якунлашини эълон қилганидан кейин иккинчи учрашувини ўтказди. Беш карра “Олтин тўп” соҳиби бу қарорини жорий йилнинг 5 ноябрь куни маълум қилганди. Унинг кетишидан кейинги илк ўйинда португалияликлар ўз майдонида Данияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends