Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга қайтарилди
Local
−
11:31 1553 1 minute
Польшада жорий йилнинг август ва сентябрь ойларида вафот этган 2 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга олиб келинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 август куни Польшанинг Ольштин шаҳрида баландликдан йиқилиб, оғир бош мия жароҳати олган Ж. Х. вафот этган. Унинг жасади 5 сентябрь куни Ўзбекистонга олиб келинган.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Шецин шаҳрида вафот этган Т. Э. нинг жасади эса 20 сентябрь куни Тошкентга олиб келинган. Расмий маълумотларга кўра, унинг ўлимига қоқшол сабаб бўлган.
Билдирилишича, ҳар икки ҳолатда ҳам жасадларни Польшадан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича барча харажатлар Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дубайда иш топа олмай, Ўзбекистонга қайтиш учун маблағсиз қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.