Покистонда автомобиль портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
World
−
24 February 2020 4882 1 minute
24 февраль куни Покистоннинг Кветта провинциясида автомобилга юкланган суюлтирилган газ баллонлари портлади. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди ва 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақида “Samaa” телеканали хабар бермоқда.
Портлаш вақтида бир киши воқеа жойида, қолган беш киши эса оғир жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди.
Жароҳат олган яна тўрт киши куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Портлаш сабабларига ҳозирча ойдинлик киритилмаган.
Live
All